Ўзбекистонда мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 25 миллион нафарга яқинлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 миллион 824 минг 300 нафарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ёки 1 миллион 598 минг 100 тага ўсгани қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилар:

  • Тошкент шаҳри — 4,8 миллион абонент;
  • Фарғона вилояти — 2,8 миллион абонент;
  • Самарқанд вилояти — 2,3 миллион абонент;
  • Андижон вилояти — 2,1 миллион абонент.

Бундан аввал Ўзбекистонда аҳолиси интернетга энг кам уланган ҳудуд Сирдарё вилояти эканлиги ва Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига 285 та мобиль телефон тўғри келиши маълум қилинган эди.

Кейинчалик Ўзбекистонда 100 та хонадонга 161 телевизор тўғри келиши ҳамда Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та хонадонга 56 та компьютер тўғри келиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар