Ўзбекистонда профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди
Ҳукуматнинг 2020 йил 19 ноябрдаги қарори билан бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намуналари тасдиқланди.
Қайд этилиштича, мазкур қарор билан:
- Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;
- Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;
- Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;
- Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланган.
Шунингдек, профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади. Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонда етим болалар ОТМда давлат таъминотида бўлиши ҳақида хабар берилганди.