Ўзбекистондан Грузияга авиақатновлар йўлга қўйилади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузия Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашди. Унда икки томон Грузия-Самарқанд авиақатновларини йўлга қўйишга келишиб олди.

Шунингдек, Давиташвили Грузиянинг Қора денгиз соҳилларида ўзбек тадбиркорлари иштирокида порт ва терминаллар қурилишида ва мавжуд портлардан самарали фойдаланишда ёрдам берилишини билдирди.

Бундан ташқари, халқаро ташувларни амалга оширишда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида ҳам келишиб олинган.

Янгиликлар