Поплик спортчилар Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни эгаллади
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида ўтказилган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида поплик 2 нафар спортчи ҳамда бир нафар қиз Aндижон шаҳрида ўтказилган армрестлинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 29—31 октябрь кунлари Тўрақўрғон туманида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича, 30 октябрь—1 ноябрь кунлари армрестлинг спорт туридан Aндижон шаҳрида Ўзбекистон чемпионати ўтказилган. Ушбу мусобақада Поп тумани 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббий ва ўқувчилари муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган.
Хусусан, армрестлинг спорт тури бўйича Aбдураҳмонова Наврўза 1-ўрин, Шамсиддинова Шаҳзода 3-ўрин, Турсунов Сирож 1-ўрин, Юрсунов Шоҳрух 3-ўрин, Комилжонов Бунёд 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, белбоғли кураш спорт тури бўйича Нурмуҳаммедов Самандар 3-ўрин, Хусанова Қизлархон 1-ўринни эгаллаган.
Мавзуга доир: Поплик 3 нафар қиз бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди
Аввалроқ Наманганда 45 та мактабга 11 турдаги спорт анжомлари топширилгани ва наманганлик баскетболчилар Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинганди.