Поплик 3 нафар қиз бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди

Наманган вилояти Поп туманида яшовчи уч нафар қиз 19—21 октябрь кунлари бадиий гимнастика спорт тури бўйича онлайн бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатидаги жамоавий машқларда 3-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 19—21 октябрь кунлари, бадиий гимнастика спорт тури бўйича онлайн бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Поп тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи-ўқувчилари жамоавий машқларда фахрли 3-ўринни эгаллаган.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Поп туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тренери Султонова Муниса бошчилигида бадиий гимнастика спорт тури тарбияланувчилари: Оҳунова Марҳабо, Нормаҳаммадова Дурдона, Эгамова Чарос чемпионатда иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллаган. Таъкидланишича, шу сабабли улар Шавкат Мирзиёевнинг 24 январдаги фармонига мувофиқ муддатидан олдин Олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда грант асосида ўқишга қабул қилинади.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда 45 та мактабга 11 турдаги спорт анжомлари топширилгани ва наманганлик баскетболчилар Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинганди.

Янгиликлар