Ўзбекистоннинг ички йўллари ва марказий кўчаларини таъмирлаш учун маблағ ажратилади

«Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Фото: april.kg

Хабарга кўра, 2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2 770 та техникалар харид қилинади ва ушбу мақсадлар учун 1,934 триллион сўм ажратилади.

Қайд этилишича, Туман (шаҳар)лардаги ички йўллар ва марказ кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун махсус техникаларни харид қилиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига 2021 йилда қўшимча 196,2 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Таъкидланишича, вилоятларга «Обод қишлоқ»ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида махсус техникаларни харид қилиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига 2021 йилда қўшимча 108,8 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, техникалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.

Янгиликлар