Олмалиқда дори воситаларини ноқонуний сотаётган фуқаро ушланди

Олмалиқ шаҳрида 155 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Ш.И. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Олмалиқ шаҳридаги «Корзинка» савдо марказига қарашли автотураргоҳда харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 1 211 қути ИРС-19 ҳамда 1 860 қути Тивортин 100 ml номли дори воситаларини жами 155 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг шаҳар бўлимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар