Тошкентда қалин туман сабаб бир қатор самолётлар пойтахтдаги аэропортга кўнолмади

Қалин туман (кўриниш 250 м) — кўриш масофаси пасайиши сабабли бир қатор рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

Хусусан, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY602 (Москва – Тошкент) рейси пойтахт аэропортига қўна олмади. Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 05:20 да Самарқанд аэропортига қўнди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 06:42 да Урганч аэропортига қўнди.

  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY602 рейси (Владивосток – Тошкент) Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:03 да Самарқанд аэропортига қўнди.
  • Centrum Air авиакомпаниясининг C67704 (Жидда – Тошкент) рейси ҳам муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:52 да Самарқанд аэропортига қўнди.
  • Rossiya авиакомпаниясининг SU6971 (Тошкент – Санкт-Петербург) рейси Фарғона муқобил аэродромига йўл олди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Фарғона аэропортига қўнди.
  • Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P5366 ва 5P362 (Мадина – Тошкент) рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. 5P362 рейсининг тахминий етиб келиш вақти маҳаллий вақт билан соат 10:28 да. 5P5366 рейси Самарқанд аэропортига соат 10:21 да қўнди.

Шунингдек, Ўш (Қирғизистон) аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қувайтдан учаётган Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9653 рейси Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 08:35 да Наманган аэропортига қўнди.

Қайд этилишича, парвозлар жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин.

Янгиликлар