Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 45 миллиард долларга етди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 44,7 миллиард доллардан ошган.

Таъкидланишича, ташқи савдо айланмаси ҳажми жорий даврда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.

Бунда экспорт 17,7 млрд, импорт эса 27,0 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида дастлабки «бешталик»дан – Хитой (9,5 млрд доллар), Россия (7 млрд доллар), Қозоғистон (3,2 млрд доллар), Туркия (2,4 млрд доллар) ва  Корея (1,7 млрд доллар) давлатлари жой олган.

Шунингдек, бу борада юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қаторига – Туркманистон (830,3 млн доллар), Германия (784,2 млн доллар) ҳамда Қирғизистон (754 млн доллар) каби давлатлар ҳам киради.

Янгиликлар