Наманганда «Nexia-2» йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли қизалоқни уриб юборди
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида «Nexia-2» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли қизалоқни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 20 апрель куни соат 18:30 ларда Мингбулоқ тумани Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор йўлининг «Кичик Жомашуй» маҳалласи ички йўлида «Nexia-2» русумли автомашинани бошқариб кетаётган фуқаро ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.
Қайд этилишича, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: