Наманганда велосипедчини уриб юборган «KIA» ҳайдовчиси ушланди

Наманган вилоятида велосипедчини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.

Хабарга кўра, 27 апрель куни соат 13:00ларда Наманган вилояти Норин тумани Тўлқин МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-433 автомобиль йўлининг 3-километрида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, 1980 йилда туғилган фуқаро  А.Т.ни «KIA» русумли автомобилда уриб юборган ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган.

Қайд этилишича, велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида «KIA» русумли автомобиль ва уни бошқарган ҳайдовчи 1965 йилда туғилган фуқаро С.Х. топилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар