Амстердамда кокаинни қонунийлаштириш таклиф қилинди

Амстердам (Нидерландия) мэри Фемке Халсема кокаин сотуви ва истеъмолини қонунийлаштиришни таклиф қилди, хабар бермоқда Bloomberg.

Маҳаллий ҳукуматнинг фикрига кўра, шу усулда наркотик сотувидан миллиардлаб даромад оладиган жиноий картеллар фаолияти билан курашиш мумкин.

«Келинг, юз йиллик репрессиялар аниқ бир натижага олиб келмаганини тан оламиз. Афтидан, одамлар стимуляторларга эҳтиёж сезади, шу сабабли қора бозор ҳам гуллаб-яшнамоқд», – таъкидлади Халсема. 

У наркотрафикнинг йирик марказлари —Роттердам ва Антверпен порт шаҳарларининг раҳбарлари унинг фикрини маъқулламаслиги мумкинлигини қўшиб ўтди.

«Наркотик истеъмоли анчайин кенг тарқалган, шунчаки бозорни кузатишнинг ўзи кифоя. Аҳоли соғлиғига таҳдид масаласига келсак, бозорни жиноятчиларнинг қўлига топшириб қўйиш керак эмас», – таъкидлади Халсема.

Мутахассисларнинг баҳосига кўра, Нидерландиядаги наркотик сотувидан тушадиган ноқонуний пуллар йилига тахминан €3млрд.ни ташкил этади.

Янгиликлар