Қорақалпоғистонлик аёл фарзандларини сотиб юборди
Қорақалпоғистонлик аёл Қозоғистонда фарзандларини сотиб юборди.
Билдирилишича, аёл республиканинг Ўрал шаҳрида бола савдосида гумонланиб ушланган.
2018 йилда у янги туғилган чақалоқни Атирау вилоятилик эр-хотинга берган. 2022 йил декабрь ойида эса у 3 ёшли қизини ўраллик жуфтликка 1 млн тенгега (тақрибан 2205 АҚШ доллари) эвазига сотиб юборган.
«Ҳолат юзасидан унга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- (вояга етмаганлар савдоси) моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.