Қоровулбозорлик 3 нафар спортчи оғир атлетика бўйича вилоят чемпионатида ғолиб бўлди
Бухоро вилояти Пешку туманида 3—4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган оғир атлетика спорт тури бўйича 3 нафар қоровулбозорлик спортчи оғир атлетика бўйича вилоят чемпионатида ғолиб бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 3—4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган спорт ўйинларининг биринчи кунида 40, 44, 55 килограмм вазн тоифаларида Озод Назаров, Абдулло Ғайбуллоев, Атамуродов Фирдавс вилоят миқёсида мутлақ чемпион ҳисобланиб, олтин медални қўлга киритди.
Бўлиб ўтган чемпионатнинг 2-кунида эса 49, 55 килограмм вазн тоифасида Сабина Отамуродова ҳамда Амруллоева Гулсанам иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб, кумуш ва бронза меддаларига муносиб деб топилди. Ушбу спортчиларнинг 4 нафари 4-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олади.
Аввалроқ пешкулик 4 нафар қиз Чирчиқда ўтказилган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.