Пешкулик 4 нафар қиз Чирчиқда ўтказилган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 12—19 октябрь кунлари бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича «Катталар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати»да 4 нафар пешкулик қиз 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Пешку туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, ушбу мусобақада Пешку туман Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларидан 8 нафари иштирок этиб қуйидаги натижаларга эришган:

  • 3 нафари 1- ўринни;
  • 1 нафари 3-ўринни;
  • 3 нафари 4-ўринни қўлга киритган.

Фото: Пешку туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пешку туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марҳаматда ўтказилган волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида андижонлик қизлар ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда ўтказилган бокс бўйича республика турнирида 7 нафар андижонлик спортчилар совриндор бўлгани маълум қилинган.

Янгиликлар