Марҳаматда ўтказилган волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида андижонлик қизлар ғолиб бўлди

Aндижон вилояти Марҳамат туманида Эркин Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол мактабида 2002—2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.

Фото: ЎзA

Хабарга кўра, чемпионат Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва Aндижон вилояти терма жамоалари иштирокида ўтказилган. Дастлаб жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашган. Шунингдек, саралашда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учрашувида мусобақа финалчилари номи маълум бўлган.

Маълум қилинишича, учинчи ва тўртинчи ўринлар учун Фарғона ва Хоразм вилояти терма жамоалари баҳс олиб борган. Учрашувда фарғоналик қизлар рақибалари устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионат бронза медалига сазовор бўлган.

Фото: ЎзA

Хабарда айтилишча, финалда Aндижон ва Наманган вилояти жамоалари ўзаро куч синашган. Учрашувда андижонлик волейболчи қизлар Наманган вилояти жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу билан мамлакат чемпионати олтин медали Aндижон вилояти, кумуш медали эса Наманган вилояти волейболчи қизларга насиб этди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Санжар Aбдуллаев иштирокида ғолиб ва совриндорлар медал ва дипломлар билан тақдирланган.

Фото: ЎзA

Аввалроқ Бангладешдаги халқаро мусобақада наманганлик спортчилар 3 та медални қўлга киритгани, Самарқандда самбо бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар