Қўштепада 3,3 млрд сўмга пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 3,3 миллиард сўмга пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари «Камрон пойабзал» оилавий корхонасига ташриф буюрган. Ходимлар корхонада олиб борилаётган ишлар билан танишган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу оилавий корхона томонидан пойабзал ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхона томонидан қиймати 3 миллиард 300 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилиш режалаштирилган. Шунингдек, йилига 540 минг жуфт пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 70 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, асосан, аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланиши белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида қиймати 5 миллиард сўм бўлган иссиқхона қурилаётгани ва Қўштепада 2 миллиард сўмга бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ГДС қурилмаси ишга туширилган.

Янгиликлар