Дам олиш кунлари қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради

Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Республика барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Кейинги ҳафта бошига бориб, ҳаво ҳарорати кечалари +9…+14 даражагача, кундуз кунлари +25…+30 даражагача, республика чўл ҳудудлари ва жанубда баъзи жойларда +32…+35 даражагача кўтарилади. Шамол асосан ўртача тезликда шарқий йўналишда эсади, фақат шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари +4…+9 даражагача, кундуз кунлари +15…+20 даражагача кўтарилади.

Бугун ва 21-24 апрель кунлари пойтахтда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +18…+20 даражадан +27…+29 даражагача аста-секин кўтарилади.

Янгиликлар