«Samarkand Regency Amir Temur» меҳмонхонаси нуфузли халқаро ИТА 2023 мукофотига даъвогарлик қилмоқда

Самарқанд туристик мажмуасинининг беш юлдузли флагмани – «Samarkand Regency Amir Temur» меҳмонхонаси нуфузли «International Travel Awards» (ITA) халқаро мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.

Нуфузли танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 нафар энг яхши номзод рўйхатига Ўзбекистон ҳам киритилди. Номзодлар 70 дан ортиқ мамлакатларнинг вакили бўлган 5 мингдан зиёд меҳмонхона ва сайёҳлик компаниялари орасидан танлаб олинди.

«International Travel Awards» мукофоти ҳар йили ўз соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган ва намуна бўлаётган меҳмонхона ва туристик компанияларини тан олиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади.

Шунинг учун ҳар йили ИТА жамоаси бутун дунё бўйлаб саёҳат ва туризм соҳасидаги энг истиқболли меҳмонхоналарни танлаб олиб, уларни жаҳон туризми ривожланишига қўшаётган ҳиссасини эътироф этади.

«International Travel Awards» 2023 ғолиблари 17 июнь куни эълон қилинади. Таъкидлаш жоизки, «Samarkand Regency Amir Temur» меҳмонхонаси 2023 йил бошида «The Leading Hotels of the World» рўйхатига кирди. У ушбу уюшманинг Ўзбекистондан танлаб олинган биринчи аъзоси бўлди ва ҳозирда Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, «Silk Road Samarkand»  туристик марказида жами 8 та жаҳон даражасидаги меҳмонхона ва халқаро конгресс-маркази, шунингдек, қулай жамоат жойлари, боғлар, дам олиш ва спорт майдонлари, концептуал ресторанлар, кафе ва барлар, маданий аҳамиятга эга объектлар мавжуд.

Янгиликлар