Самарқандда 1 ноябрь ҳолатига кўра хорижий капитал асосида очилган корхона ва ташкилотлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига кўра хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 1371 тани ташкил этиб, уларнинг 565 таси Самарқандда жойлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 6745 та;
  • Тошкент вилояти — 1295 та;
  • Самарқанд вилояти — 565 та;
  • Фарғона вилояти — 439 та;
  • Сурхондарё вилояти — 399 та.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушига эга бўлган давлатлар:

  • Россия — 2047 та;
  • Хитой — 1776 та;
  • Туркия — 1504 та;
  • Қозоғистон — 896 та;
  • Корея — 875 та;
  • Ҳиндистон — 289 та.

Аввалроқ Самарқандда ўтган 9 ойда қанча туршак экпорт қилингани маълум бўлганди.

Янгиликлар