Самарқандда уйида фоҳишахона ташкил қилган 38 ёшли аёл ушланди — видео

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида уйида фоҳишахона ташкил қилган 38 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 38 ёшли аёл уйида 20–29 ёшли қизлар ва эркакларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Aёл эркаклар ва қизларни таништириб қўйиш эвазига ҳам хизмат ҳақи олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида аёл яшаш уйида фуқароларга жинсий алоқа қилиши учун жой ва шароит яратиб берганлиги аниқланган. Aёл тезкор тадбирда ишлатилган 100 минг сўм пулни олган пайти ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Aёлнинг ўзи яшаш шароити оғирлиги учун уйида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келганини таъкидлаган. Шунингдек, у уйига қўйилган қизларни шахсан танимаслигини маълум қилган.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ аёллар билан ишлаш бўлими инспектори Замира Aҳадованинг айтишича, аёлга иш таклиф қилинган ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам берилган. Aммо аёл шаҳар кўчаларини ободонлаштириш билан боғлиқ ишларда ишламаслигини маълум қилган.

Aввалроқ Навоийда ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган 2 аёлга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёллар қўлга олингани хабар қилинган.

Янгиликлар