«Instagram’даги пост $4 мингга тушади»: Озод Хуррамов блогдан тушадиган даромади ҳақида сўз юритди

Блогер ўз аккаунти устида беш йил давомида ишлаган.

Куни-кеча инста-блогер ва вайнер Озод Хуррамов кўчиб кетгани ҳақидаги янгилик билан ўз мухлисларини ҳайратда қолдирди. Маълум бўлишича, ижодкор Дубайда янги ҳаёт бошлашга қарор қилган.

Яқинда у мухлисларига Instagram-аккаунтидан келадиган даромади ҳақида батафсил сўзлаб берди.

«Ҳозир менинг Stories’ларимни 250 мингдан ортиқ фойдаланувчилар томоша қилади, шу сабабли реклама нархи $1 минг. Instagram-постдаги реклама $4 мингга тушади».

Озод Хуррамов бунга осонликча эришмаганини, 5 йил давомида ўз устида ишлаганини қайд этиб ўтди.

«Менинг харажатларимни тўлаб берадиган ҳомий ёки бошқа раҳнамоларим йўқ. Ҳозирги ҳолатга келгунимча 5 йил ишлаганман. Бундан ташқари, ўз устимда ишлашни ҳали ҳам давом эттиряпман», Озод Хуррамов.

Янгиликлар