Жаҳонгир Отажонов бошқа хонандаларга $50 минг эвазига қўшиқ ёзиб бериши мумкинлигини маълум қилди
Ижодкорнинг сўзларига кўра, ҳар ким ҳам у ёзган мусиқани ҳис қила олмайди.
Ижрочи Жаҳонгир Отажонов янги видеомурожаат чиқариб, ҳамкасбларига мурожаат қилди. Хонанда илк бор ўзбек хонандаларига ёзиб берадиган қўшиқларининг нархини эълон қилди.
“Мен ўзим учун қўшиқ ёзаман ва халқ учун ижро этаман. Фақатгина менинг тингловчиларим трекни ҳақиқий хитга айлантириб юборишади. Баъзилар бошқа қўшиқчиларга қўшиқ ёзиш-ёзмаслигим билан қизиқади. Албатта, ёзаман, бу $50 мингга тушади”, — Жаҳонгир Отажонов.
Отажонов ҳамма қўшиқчи ҳам унинг трекини ҳис қилиб, тўғри ижро эта олмаслигини таъкидлаб ўтди.