Ички ишлар органи тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига бир неча минг доллар пора олган шахс ушланди

Нукус шаҳрида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Teznews’га хабар берди.


Маълум бўлишича, фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олишга уринган.

Шундан сўнг, шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар