Тошкент шаҳрида Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган ҳарбий парад ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Aшхобод» истироҳат боғи олдидаги улкан байроқ ёнида «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шиори остида фестиваль ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу фестиваль соат 10:00 да Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади. Фестиваль иштирокчилари Aмир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги санъат саройи ёнида жам бўлади. Соат 11:00 да Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шоиори остида пойтахтдаги «Ғалаба» боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади. Тадбирда «Ватанга қасамёд» маросимининг намойиши, «Турон» ҳарбий давлат театри томонидан саҳна кўринишлари, Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг концерт дастурлари, Мудофаа вазирлиги Фахрий қоровулининг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги намойиши, замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилади.

Янгиликлар