Тошкентда «Cobalt» уриб юборган 8 ёшли бола воқеа жойида ҳалок бўлди — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 8 ёшли болани уриб юбориши оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Repost» хабар қилди.

Хабарга кўра, Facebook’даги «Сергели тумани» гуруҳида бу ҳақда маълумот тарқатилган. Унга кўра, ҳодиса 26 ноябрь куни соат тахминан 13:28 да содир бўлган. Видеода ҳайдовчининг жабрланувчига ёрдам бермасдан, воқеа жойини тарк этгани акс этган. Aйни пайтда воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.

Aввалроқ Фарғонада 4-синф ўқувчиси бошқарувидаги «Damas» уриб юборган қиз воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Учкўприкда юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар