Бухорода йўлни кесиб ўтаётган ота-болани машина уриб кетди — видео
Бухоро шаҳрида 18 ноябрь, чоршанба куни 21 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган ота-болани уриб кетди.
Маълум бўлишича, воқеа 2020 йил 18 ноябрь куни соат 20:25 да 5-кичик туман ҳудудидаги «Бек» бекатида содир бўлган. Назорат камераларига тушиб қолган тасвирга кўра, икки пиёда автомобиль йўлининг ўрта қисмида машиналар камайишини кутиб туриб, кейин ҳаракатланган.
Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган ота-болани уриб юборган. Оқибатда 13 ёшли бола воқеа жойида вафот этган, отанинг аҳволи эса оғир деб баҳоланган.
Aввалроқ Фарғонада 4-синф ўқувчиси бошқарувидаги «Damas» уриб юборган қиз воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Учкўприкда юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Мавзуга доир:
Кейинчалик Бешариқда «Lacetti» уриб юборган 8 ёшли қиз ҳамда Ёзёвонда «Tico» уриб юборган пиёда вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.