Москвада икки ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди

Москвадаги (Россия) қурилиш майдончаларидан бирида икки нафар ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди.

Маълумотларга кўра, жасадлар 19 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да уй қурилиши кетаётган Артюхина кўчасидан топилган.

«Ҳалок бўлганлар ўрта ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари. Тахминларга кўра, улар тунда вафот этган. Жасадларда зўравонлик белгилари топилмаган», дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.

Янгиликлар