UNICEF Ўзбекистонда қизлар таълимига сармоя киритишга чақирди

Хабарга кўра, UNICEF болалар жамғармаси Ўзбекистонда қизлар ва аёллар учун тенг ҳуқуқли келажакни шакллантиришда уларнинг таълим олиш, ахборотлардан фойдаланиш, салоҳиятларини ошириш ва иш билан таъминлаш соҳаларига сармоя киритишга чақирди.

Фото: UNICEF UZBEKISTAN

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таълим олаётган қизлар сони барча талабаларнинг 37 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, иш билан таъминлаш соҳасида ёш аёллар меҳнат бозоридан анча четда.

«Бугунги кунда раҳбарлик лавозимидаги аёллар таълим олиш, ишга жойлашиш ва бошқа шу каби имкониятларига эга бўлдилар. Бугун юртимизнинг порлоқ келажаги учун Ўзбекистондаги хотин-қизларга энг яхши имкониятларни тақдим этишимиз керак», — дейди UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзода.

Янгиликлар