«Чет элда уй-жойи йўқ Ўзбекистон мигрантлари учун 300 доллар пул берилади» — Бандлик ва меҳнат вазирлиги биринчи ўринбосари Мухитдинов Эркин

31 март куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати биносида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Фото: kun.uz

Хабар берилишича, чет элдаги бошпанасиз қолган мигрантлар учун молиявий ёрдам берилади.

«Хорижда бошпанасиз қолган фуқароларга бошпана яъни хостеллар(арзон отель) учун 300 доллар тўлаб берилади. Фуқаро мурожаат қилгач, мурожаат кўриб чиқилиб, фуқаро пластик картасига йоки хостел ҳисоб рақамига ўтказиб берилади», — Бандлик ва меҳнат вазирлиги биринчи ўринбосари Мухитдинов Эркин.

Қайд этилишича, вазирлик яратган веб-сайт ёрдамида 30мингга яқин фуқаролар фойдаланишади. Иш берувчилар билан тузилган шартнома 160 тани ташкил қилади.

«Ҳозирда фуқароларга четга кетиш учун касбий ва хорижий билим етишмаяпти. Кўпчилик Фуқароларимиздаги муаммо шу. Бу борада умуман ишсиз, аёллар дафтарга, темир дафтар ва шу каби ижтимоий ёрдам зарур бўлган фуқароларга бепул ўқитиш тизимлари олиб борилмоқда. Бу эса Бандлик суғурта жамғармасидан қоплаб берилади», — Эркин Мухитдинов.

Таъкидланишича, барча вилоятларда ташқи миграция агентлик ваколат хоналар ҳузурида алоҳида чиптахоналар бор. Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун 20 фоизлик чегирмалар асосида авиа, темир йўл ва авто чипталари сотилади.

Бундан ташқари, хориждаги мигрантлар учун суғурта хизмати бепул амалга оширилади. Бу Хорижда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан чет элдаги фуқароларга бир йил муддат давомида соғлиғига, ҳаётига бўлган хавф-хатардан суғурта қилинади.

Янгиликлар