Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт совға қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МИ-8МТВ вертолётини таъмирлаб, қайтариб топширди.

2021 йил март ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрган ва ўшанда Мудофаа вазирлиги орқали Қирғизистонга битта вертолётни текинга бериш ҳамда яна бир вертолётни тиклашга тайёрлик билдирилганди.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, икки мамлакат мутахассислари таъмирдан чиққан вертолётнинг синов парвозларини амалга оширган. «У фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Таъмирлаш ишлари Тошкент вилоятидаги Чирчиқ авиация таъмирлаш заводида амалга оширилди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат президентлари эришган келишувга мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини бепул етказиб берган.

Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий авиапаркидаги худди шундай вертолётлардан бири Ўзбекистоннинг Чирчиқ авиатация таъмирлаш заводига капитал таъмирлаш учун топширилган.

«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олганди», — дейди Садир Жапаров.

Янгиликлар