Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
2023 йил 1 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев бошчилигидаги йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
«Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – «Вақф» хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди», дейилади диний идора хабарида.