Ўзбекистонда Хитойнинг ZF 2001 вакцинасидан кўнгилли сифатида эмланганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда  ZF 2001 вакцинаси синовларининг 5 февраль ҳолати бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда Telegram’даги Vaksinauz канали хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар cони 14 008 нафарни ташкил этиб, улардан 6 484 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1 045 нафар кўнгилли 2-дозаси билан эмланган.

«Вакцина олиш истагида келган ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўтказилди. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Кейин эса тартиб қоидага мувофиқ унинг антропометрик белгилари — бўйи ва вазни ўлчанади. Шунингдек, иммунофермент (ИФА) таҳлил синамасини олишга кўрсатма берилади. Ушбу текширувнинг натижаси 20 дақиқа ичида тайёр бўлади. Бу орқали қонда вирусга қарши антитаначалар бор ёки йўқлигига аниқлик киритилади. Бу эса фуқаро олдин коронавирусга чалинмаганлигини билиш учун керакли фактордир», — дейилади хабарда.

Аввалроқ экспертлар бутун дунё ахолиси қачон коронавирусга қарши эмлаб бўлинишини маълум қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар