Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцинациянинг 1-доза вакцина билан эмлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда шу пайтга қадар 6817 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 1-доза вакцина билан эмлангани маълум бўлди.

Фото: bbc.com

Хабарга кўра, 11 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар 14 308 нафарни ташкил этган. Улардан 6 817 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1 466 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

Таъкидланишича,  Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотларида 9 000 нафар кўнгилли иштирок этиши кўзда тутилган.

Янгиликлар