Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллий кинематографияга оид янги фармонига кўра, Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Хабарга кўра, унда Ўзбекистон ҳудудида фильм суратга олган хорижий кинокомпаниялар харажатларининг 10 фоиздан 25 фоизгача миқдорда қопланади. Ребейт тизими бутун дунёда мавжуд.
Қайд этилишича, бу тизимни Ўзбекистонда қўллаш нафақат киносаноатига балки туризм соҳасига фойда келтиради.
Шунингдек, маҳаллий кинокомпаниялар учун эса фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади. Бундан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмлар мустасно. Мазкур чора кинокомпанияларни ўз харажатларини ҳаққоний кўрсатишга ундаш орқали соҳада «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш имконини беради.
Мавзуга доир:
- «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номланди
- «Кинокарвон» лойиҳасининг вилоятлар бўйлаб сафарлари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда
- «Ассалом, Наврўз» кино-ойлигининг учинчи куни бошланди
- «Ўзбеккино» Миллий агентлиги «Ассалом Наврўз» кино-ойлигига старт берди
- «Муқимий» – миллий байрамга муносиб туҳфа!