Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида автобус ҳайдовчилари ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Миробод туман ички ишлар органи томонидан ўрганилган. Маълум бўлишича, 93- ва 617-сонли автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир-бири билан йўловчи талашиб ўзаро жанжалашган. Жанжал оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Уларга нисбатан Миробод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан чора кўрилган.

Янгиликлар