«Ўзбекистон темир йўллари» маҳаллий ва халқаро юк ташишларни оптимизациялаштиради

2023-йил 3-август куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ҳамда маҳаллий ва халқаро экспедиторлик компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б. Х.Раҳметов ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари в.б. А.Комилжонов раҳбарлигида Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси Х.Матчанов бошчилигидаги экспедиторлик компаниялари билан бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва экспедиторлик компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ва халқаро компаниялар ўз фаолияти давомида дуч келадиган долзарб масалалар ва долзарб муаммолар муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди.

Хусусий сектор вакиллари ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Ўз навбатида, Х.Раҳметов экспедиторлар билан яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади. Экспедиторлик компаниялари билан биргаликда иш олиб бориш ва ҳамкорлик қилиш тадбиркорлар учун ҳам, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти учун ҳам муваффақиятли фаолиятнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди, хусусан, вагонлар билан таъминлаш жараёнини такомиллаштириш, маҳаллий ва халқаро ташувларни оптималлаштириш, ташиш тарифларини кўриб чиқишга қарор қилинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раҳбарияти минтақада темир йўл инфратузилмаси ва транспорт хизматларини ривожлантиришни таъминлаш бўйича экспедиторлик компаниялари билан янада конструктив ва самарали ҳамкорлик қилиш ва давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар натижасида томонлар энг яқин ҳамкорликка эришиш мақсадида бундай учрашувларни ҳар ойда ўтказишга келишиб олдилар.

Янгиликлар