Фарғонада 25 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 23 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ерни ҳужжатсиз 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Қайд этилишича, 37 ёшли Ш. А. Бувайда тумани Бекобод қишлоғидан ўзига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ажратилган 25 сотих ер майдонини сотишни режалаштирган. У харидор деб тахмин қилинган фуқародан 20 минг доллар олаётган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар