Энди мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўқитилади
«Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
- 5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
- 10–11-синфларда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
- «Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.
2024/2025 ўқув йилидан хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.