Тошкент ҳавоси яна «зарарли» даражани кўрсатди
Чоршанба куни эрталаб Тошкент ҳавосининг ифлосланиши яна «зарарли» даражага етди. Соат 9:00 да шаҳар ҳавосидаги майда РМ2,5 заррачаларининг миқдори ўртача 119 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 23,8 баравар (5 мкг/м3) юқори.
Кеча кечки пайтда (соат 20:00 да) РМ2,5 кўрсаткичи 51 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 10,2 баравар юқори эди.
Эрталаб ҳаводаги РМ10 зарралари (127 мкг/м3) ва углерод оксиди (2,7 мг/м3) миқдори санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ рухсат этилган максималдан ошмади.
IQAir халқаро хизмати рейтингида Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.