Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила содир бўлди
Тошкент вилоятининг бир нечта ҳудудларида, 18 август куни соат 4:00 да 3 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика сейсмик мониторинг маркази маълум қилди.
Эпицентр маркази Тошкент вилояти Паркент тумани бўлиб, сезилиш кучи 3 баллни ташкил этган:
• Юқори Чирчиқ туманида 2-3 балл;
• Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл;
• Нурафшон шаҳрида 2 балл;
• Бектемир туманида 2 балл;
• Янги Ҳаёт туманида 2 балл;
• Яшнабод туманида 2 балл;