Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила содир бўлди
8 август куни соат 08:58:49 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик прогнозлар мониторинги маркази хабар берди.
Эпицентр Марҳамат тумани, Андижон вилоятида жойлашган. Зилзиланинг магнитудаси 4,2 бўлиб, чуқурлиги 15 км.
Эпицентрда сезилиш кучи 4 балл бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
-
Андижон вилояти: 3 балл, 29 км;
-
Фарғона вилояти: 2-3 балл, 45 км;
-
Наманган вилояти: 2 балл, 72 км.
Эпицентр Тошкентдан 268 км жанубий-шарқда жойлашган.