Кам уйқу, ёғли овқатлар истеъмол қилиш — иммунитет пасайганини англатувчи белгилар

Иммунитет – тананинг ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш қобилиятидир. Стресс, носоғлом овқатланиш, жисмоний ҳаракатсизлик, касаллик, зарарли одатлар – буларнинг барчаси ҳимоя тизимида бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келади. Иммунитет эса уларга қарши таъсир қилолмайди. Агар қуйида рўйхатдаги белгиларнинг камида ярми кузатилса, иммунитет пасаяди ва саломатлик хавф остида қолиши мумкин.

Фото: «Pexels»

Организм доим ширинликни талаб қилади

Ширинликка бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан иммунитетни заифлаштирувчи белги эмас, аммо рационда шакар миқдорининг кўпайиши ҳимоя кучини сусайтириши мумкин. Кунига 100 грамм шакар тахминан 5 соат давомида иммунитет фаолиятини тўхтатади.

Кам ёки яхши ухламаслик

Тунги уйқу пайтида тана ҳамда мия тетиклашади. Уйқу вақтида иммунитет тизими кун давомида дуч келган янги бактерия ва вирусларни хавф-хатарлар рўйхатига қўшиб қўяди. Аммо етарлича уйқу бўлмаса, ушбу механизм самарали ишлай олмайди – натижада ҳимоя тизими ёмонлашади. Бу ҳолатдан сўнг ОРВИ ёки грипп, оддийгина шамоллаш беморда оғир кечади ва уни бартараф этиш учун ҳам кўп вақт талаб этилади.

Ёғли овқатларни кўп истеъмол қилиш

Ёғга тўйинган овқатлар танадаги яллиғланиш жараёнининг ривожини қўзғатади, иммунитетга ортиқча юк юклайди ва охир-оқибат уни заифлаштиради. Парҳезда ўсимлик мойи, балиқ ёғи ва ёнғоқлар каби етарлича тўйинмаган ёғлар мавжуд бўлган маҳсулотларга аҳамият бериш керак. Ушбу маҳсулотлар танада яллиғланишга қарши курашишга ва ҳаттоки патогенларни таниб олишга ёрдам беради.

Кам суюқлик ичиш

Етарли миқдорда суюқлик ичмасликни аниқлаш жуда осон. Агар пешоб ранги оч сариқ сомон рангида бўлса, у ҳолда ҳаммаси жойида, хавотир оладиган ҳеч нарса йўқ. Аммо унинг ранги тўйинган ёки қизғиш бўлса, бу суюқлик миқдори камлигини кўрсатади. Бу эса, албатта, иммунитетга таъсир ўтказади.

Бурун оқиши ва ундаги қуруқлик

Бурун шиллиқ қавати бактерия ва вируслар учун табиий тўсиқ ҳисобланади. Агар ҳавода намлик етарли эмаслиги сабабли шиллиқ қават қуриб қолса, микроблар ҳалқумга осонгина кириб боради ва касалланиш ҳолати кузатилади. Муаммони ҳал қилишда намлагич ёки бурун учун спрей ёрдам бериши мумкин. Аммо қуруқлик узоқ муддат давом этса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Кам ҳаракат қилиш

Буюк Британиянинг «Спорт тиббиёти» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳафтасига бир марта жисмоний машқлар билан шуғулланганлар машқ қилмаган инсонларга қараганда саломатликни қайта тиклаш учун 42 фоиз вақт кетади. Шунинг учун кичик ёки оддий юриш ҳам иммунитетни кучайтиради.

Янгиликлар