Олимлар ҳавода COVID-19’ни аниқловчи мослама яратди

Испаниянинг Валенция политехника университети олимлари SARS-CoV-2 вирусини ҳавода тўғридан-тўғри аниқлай оладиган мослама яратди. Бу ҳақда университет ассоциацияси сайтига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

«Мосламадан ПЗР тестларини ўтказмасдан туриб, COVID-19 инфекциясидан огоҳлантириш ва назорат қилиш тизими сифатида фойдаланиш мумкин», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Серги Мораис. Таъкидланишича, тизим атроф-муҳитдаги вирусли оқсиллар мавжудлигини назорат қилувчи юқори сезгир биосенсорни ўз ичига олади.

«Биосенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 вирусини аниқлай оладиган ўзига хос антитаналардан фойдаланади», дея изоҳланади хабарда.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уларнинг ихтироси касалхоналарнинг ички қисмида юқтириш эҳтимолини камайтиради. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида вирус юқиш хавфини сезиларли даражада пасайтиради. Агарда ҳаводаги вирус инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган даражага етса, биосенсор шу заҳоти огоҳлантириш сигналини беради.

Янгиликлар