2020 йилда Халқ таълими тизимидаги молиявий қонунбузарликлар миқдори очиқланди

Ўзбекистонда 2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўмлик молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 200 млрд сўмдан ошган. 2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқлангач, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этилган.

«Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани эмас. Ўғриликни камайтиришга киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради».

Таъкидланишича, назорат-тафтиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, 205 та туманга ички аудит бириктирилиб, 2021 йил учун мунтазам таҳлил қилиб бориш режага қўйилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар