Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Тошкент шаҳридаги 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчаси электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди.

Қайд этилишича, «L.S.G.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида 7 та шохобчани умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаган. Оқиибатда жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар