Энди пиёдалар қоронғида нур қайтарувчи нимча кийиб юриши керак бўлади

Эндиликда қоронғида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонова маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

Ушбу тартибнинг жорий этилишига йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сабаб бўлган.

Янгиликлар