Тошкентда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Кеча, 31 май куни соат 21:00 ларда Учтепа тумани ТХАЙ–Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳасида 8 та транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Ушбу ЙТҲда “Камаз”, 3 та Lacetti, 2 та Spark, Nexia-3 ва Matiz автомашиналари тўқнашган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар