Андижонда 30 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчисига хонадон калитлари топширилди (фото)

Андижон вилоятида мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида Миллий гвардия сафларида хизмат қилиб келаётган 30 нафар ҳарбий хизматчига Андижон шаҳрида замонавий типда қурилган кўп қаватли янги уйларнинг хонадон калитлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокими, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқарма раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган. Мазкур маросимда вилоят ҳокими ва меҳмонлар сўзга чиқиб, Миллий гвардия ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, уларнинг сидқидилдан хизмат бурчини бажариб келаётгани муносиб рағбатлантирилаётганини таъкидлаган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

«Президент раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг муносиб турмуш кечириши, оилавий шароитини яхшилаш борасида ҳудудларда кўп қаватли уйлар қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Булоқбошида ички ишлар ходимлари фуқарога 2 хонали уй қуриб бергани ва Aндижонда қиймати салкам 6 миллиард сўм бўлган бандлик бош бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Хўжаободда йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона, Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстиль ҳамда Андижонда 200 ўринли кўп тармоқли даволаш маркази иш бошлагани маълум қилинганди.

Янгиликлар