Aндижонда кириш имтиҳонлари ўтказилиши сабабли айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати 11 кунга тўхтатилади

Aндижон вилойти Aндижон шаҳрида ОТМларга кириш имтихонлари ўтказилиши учун айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати 11 кунга тўхтатилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими фармойишига биноан, 2 сентябрдан 12 сентябрга қадар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан баъзи ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилиши белгиланган.

Қайд этилишича, транспорт воситаларининг қатнови:

  • Aндижон шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» стадиони ва «Теннис корт» ҳудудида;
  • 3-кичик даҳа ҳудудига «Мароканд», «Evos» кафелари, «Олтин водий» чойхонаси ва Гимнастика мактаби меҳмонхонасининг юқори қисмида;
  • «Ўзбекистон» тўйхонасидан кириш йўлларида 11 кунга тўхтатилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинган эди.

Кейинчалик Aндижонда кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудларнинг жойлашув манзили тақдим этилди.

Шунингдек, Aндижонда тест синовлари олдидан тайёргарлик ўқув-машғулоти ўтказилганди.

Янгиликлар